Телефон рақами

(71) 258-86-05

Электрон почта:

info@kartoshka.uz





2018 йил 8 сентябрда “Иссиқхоналарни ташкил этиш, аэропоника усулида уруғлик картошка етиштириш” мавзусида ўқув семинар

08.09.2018

Наманган вилояти Чуст туманидаги “Барака мева саноат сервис” МЧЖ ҳудудида 2018 йил 8 сентябрда “Иссиқхоналарни ташкил этиш, аэропоника усулида уруғлик картошка етиштириш” мавзусида ўқув семинар ўтказилди. Ўқув семинарни Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.Қурбонов олиб бориб Наманган вилояти картошкачилик масалалари тўғрисида, амалга оширилган ишлар ва режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида маъруза қилди.
Ўқув семинарда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК директор ўринбосари Р.Ҳакимов республикада уруғлик картошка масалалари, юртимизда картошкачиликнинг ривожланиш тарихи, маҳаллий ва хориждан келтирилаётган навлар, юқори ҳосил олиш омиллари ҳақида сўзлаб берди.
Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси, қ/х.ф.д. А.Юсупов, ЎзРФА Биоорганик кимё институти лаборатория мудири Э.Холмуродов, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири б.ф.н. М.Холдоров, Ўсимликларни ҳимоя қилиш институти илмий котиби, қ.х.ф.н. К.Маматовлар уруғлик картошкани етиштириш, агротехникаси, озиқлантириш, касаллик ва зараркунандалардан сақлаш масалалари бўйича семинар қатнашчиларига маърузалар қилдилар.
“Барака мева саноат сервис” МЧЖ раҳбари С.Ҳасанов семинар қатнашчиларига иссиқхоналар ташкил этиш, аэропоника усулида картошка етиштириш сирлари, уруғлик картошкани кўпайтириш ва фермер хўжаликларига етказиб бериш масалаларини сўзлаб берди. Семинарда Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти уруғлик картошка етиштирувчи хўжаликлар раҳбарлари ва қишлоқ хўжалик мутахассислари иштирок этишди.
Семинар қизғин савол-жавоб ва баҳс мунозараларга бой тарзда ўтди. Семинар маърузачилари ва иштирокчилари Ўзбекистон 24 телерадиоканали ва “Қишлоқ ҳаёти” газетаси мухбирларига интервью беришдилар.


Боғланиш

Телефон: (+ 99871) 258-86-05

E-mail info@kartoshka.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани Саноат ҳудуди, Сўғдиёна кўчаси 50 уй, индекс 100209

Обуна бўлинг

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг: