Телефон рақами

(71) 258-86-05

Электрон почта:

info@kartoshka.uz





"Картошка етиштириш агротехникаси" мавзусида илмий амалий семинар

08.08.2018

8 август 2018  йил куни Жиззах вилояти Бахмал туманини “Одил Эшонкулов” фермер хўжалигида “Картошка етиштириш агротехникаси” мавзусида илмий амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Картошка етиштирувчилар уюшмасининг раис ўринбосари қишлоқ хўжалиги фанлар доктори А.Юсупов, “Агровер” МЧЖ нинг ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассиси В. Михальчук, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў. Каттабеков ва тумандаги ташкилотлар мутахассислари, картошкачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларининг раҳбарлари қатнашди.
Семинарни туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў. Каттабеков очиб берди, туман миқъёсида картошкачилик соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ва картошкачилик фаолиятини йўлга қўйиш, ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш ва  соҳага оид масалалар ҳақида маъруза қилди.
Картошка етиштирувчилар уюшмаси раис ўринбосари А.Юсупов сўзга чиқиб, марказнинг келгусидаги вазифалари, картошка уруғларини етиштириш бўйича агротехник тадбирларини замонавий услубда олиб бориш ва кафолатланган сифатли юқори репродукцияли уруғлик картошкани етиштирилишини  йўлга қўйиш бўйича хориж ва маҳаллий тажрибалар ҳақида маслаҳатлар берди.
“Агровер” МЧЖ ходими В. Михальчук эса ҳозирги кундаги замонавий кимёвий препаратлар турлари ҳақида ўз кўрсатмаларини бериб, картошкада учрайдиган ҳар хил касалликлар, зараркунанда, ҳашоратларга қарши курашиш йўллари ва уларнинг хосилдорликка бўлган таъсири туғрисида тушунтириш берди.
Семинарда ихтисослаштирилган фермер хўжаликлар раҳбарларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил тушунтиришлар ва маълумотлар берилди.
Семинар вилоят телевиденияси томонидан тасвирга олинди.


Боғланиш

Телефон: (+ 99871) 258-86-05

E-mail info@kartoshka.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани Саноат ҳудуди, Сўғдиёна кўчаси 50 уй, индекс 100209

Обуна бўлинг

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг: