Телефон рақами

(71) 258-86-05

Электрон почта:

info@kartoshka.uz





Китоб туманида семинар

20.07.2018

Картошка етиштирувчилар уюшмаси ва Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокимлиги билан биргаликда 2018 йил 20 июл куни туманнинг Наврўз ММТП ҳудудида жойлашган “Чил Зийнати” фермер хўжалигининг майдонида “Фермер хўжаликларида уруғлик картошка етиштириш агротехнологияси” мавзусида илмий амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Китоб тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А.Ражабов “Картошка етиштиришнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти”, Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси ўринбосари қ/х.ф.д А.Юсупов “Қашқадарё вилоятини уруғлик картошка билан таъминлаш борасида Уюшма тизимидаги картошкачилик марказининг вазифалари”, Қашқадарё картошкачилик маркази раҳбари Ў.Насимов “Қашқадарё вилоятида уруғлик картошка етиштириш агротехнологияси”, вилоят “Ўзагрокимёҳимоя” ҲАЖ нинг Китоб тумани бўлими бошлиғи Ш.Ҳошимов “Уруғлик учун етиштирилаётган картошка ўсимлигини минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш чора-тадбирлар” мавзуларида тадбир қатнашчиларига маърузалар қилдилар.
Мазкур семинарда Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимлиги вакиллари, Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбар ва мутахассислари ҳамда Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши туманлари қишлоқ хўжалиги бўлимларининг мева-сабзавотчилик бўйича мутахассислари, Қашқадарё вилояти “Ўзагрокимёҳимоя” ҲАЖ ва унинг Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши туманлари филиаллари мутахассислари ҳамда ушбу туманларда уруғлик картошка етиштирадиган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди. Семинар якунида фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Вилоят “Ўзагрокимёҳимоя” ҲАЖ нинг Китоб тумани бўлими касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш воситалари ҳамда ҳосилдорликни ошириш мақсадидда қўлланиладиган минерал ўғитлар кўргазма-савдосини ташкил қилдилар.
“Ўзбекистон 24” телеканалига соҳа мутахассислари, фермер хўжалиги раҳбар-лари ва Қашқадарё картошкачилик маркази раҳбари Ў.Насимов уруғлик картошка етиштириш агротехникаси, юқори ҳосил олиш учун амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида интерьвю бердилар.

Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Наврўз ММТП ҳудудида жойлашган “Чил Зийнати” фермер хўжалигининг майдонида “Фермер хўжаликларида уруғлик картошка етиштириш агротехнологияси” мавзусида ўтказилган илмий амалий семинардан лавҳалар







Боғланиш

Телефон: (+ 99871) 258-86-05

E-mail info@kartoshka.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани Саноат ҳудуди, Сўғдиёна кўчаси 50 уй, индекс 100209

Обуна бўлинг

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг: