Телефон рақами

(71) 258-86-05

Электрон почта:

info@kartoshka.uz





Наманганда илмий-амалий семинар

04.07.2018

2018 йил 19 майда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида картошкачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига ерни тайёрлаш, уруғлик картошкани навларини тўғри танлаш, касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, экиш ва бошқа агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
    Семинарда Картошка етиштирувчилар Уюшмасини раис ўринбосарлари Ғ.А. Абдувохидов ва А.Х. Юсупов, “Агровер” МЧЖ ходимлари В. Михальчук, М. Усмонов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А. Қоримаматов ва картошкачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлар раҳбарлари қатнашди.
Картошка етиштирувчилар Уюшмаси раис ўринбосари  Ғ.А. Абдувохидов картошка уруғчилиги тизимини ривожлантириш, картошка етишти- рувчилар уюшмаси олдида турган муҳим вазифалар, картошкачилик фаолиятини йўлга қўйиш, ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш ва  соҳага оид масалалар ҳақида маъруза қилди.
Картошка етиштирувчилар Уюшмаси раис ўринбосари А.Х.Юсупов эса картошка навлари, картошкачилик соҳасида учрайдиган касалликлар, кафолатган сифатли юқори репродукцияли уруғлик картошкани етиштирилишини  йўлга қўйиш бўйича хориж ва маҳаллий тажрибалар ҳақида маслаҳатлар берди.
“Агровер” МЧЖ ходими В. Михальчук, картошкада учрайдиган ҳар хил касалликлар, зараркунанда, хашоратларга қарши курашиш ҳақида маълумот бериб ва бошқа масаларни кенг ёритди.
Семинарда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари буйича ўринбосари А.Қоримаматов, ихтисослаштирилган фермер хўжаликлар раҳбарлари, фермерлар картошкачилик соҳасига оид масалар юзасидан маъруза қилдилар. Семинарда картошкачилик соҳасини ривожлантириш учун керакли маълумотлар берилди.





Боғланиш

Телефон: (+ 99871) 258-86-05

E-mail info@kartoshka.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани Саноат ҳудуди, Сўғдиёна кўчаси 50 уй, индекс 100209

Обуна бўлинг

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг: