10.07.2018
Жиззах вилояти Бахмал туманида 2018 йил 10 июл куни Гулбулок ва Дехқонобод СИУ ҳудудларида “Чангал омади” ва “Домла Ўмирзоқ “ фермер хужаликларида картошка ва боғ майдонлари касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарни туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари ўринбосари Ў. Каттабеков очиб берди. Семинарга келган меҳмонлардан “EVROTIM” МЧЖ раҳбари Р. Солиев, корхона агрономи Ш. Тулаганов ва тумандаги тегишли ташкилотлар ва фермер хўжаликларни раҳбарлари нутқ сўзладилар.
Семинарда “EVROTIM” МЧЖ раҳбари Р. Солиев сўзга чиқиб корхона фаолияти хамда боғ-ток, дуккакли экинлар ва картошка экинларини барглардан озиқланириш, картошка касалликлари ва зараркунандаларга қарши замонавий ишлов бериш, янги ишлаб чиқарилаётган препарат ва уни иқтисодий самарадорлиги тўғрисида гапирди. Шунингдек, ўз кўрсатмаларини берди. Корхона томонидан олиб келинган препаратларни самарадорлигини кўрсатиш учун ҳар хил турдаги экин майдонларига бепул касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш таклифини ҳам бериб ўтди.
Семинар вилоят телевиденияси томонидан тасвирга олинди.
КАРТОШКАЧИЛИК МАРКАЗЛАРИ КАРТАСИ