Ўзбекистон Республикаси Президентининг ‘’Республикада картошка уруғчилигини етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида’’ 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3558 сонли қарор асосида Картошка етиштирувчилар Уюшмаси ташкил этилди. 2018 йил 23 март куни Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди ва фаолиятини бошлади.
Картошка етиштирувчилар Уюшмасини ташкил этишнинг асосий мақсади республикамизда суғориладиган ерлардан унумли фойдаланиш, келгусида картошкачиликни ривожлантириш, хорижий илмий-тадқиқот институтлари билан хамкорликни кенгайтириш, картошка уруғчилигини ривожлантириш мақсадида замонавий ресурстежамкор технологияларини жорий этиш, сифатли уруғликнинг кафолатланган хажмлари асосида ички бозор нархларининг барқарорлигини таъминлаш, картошка етиштиришни кўпайтириш, шунингдек, республика аҳолисининг картошкага бўлган эхтиёжини қондиришдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамасининг “Ички бозор эҳтиёжини қондириш учун юқори репродукцияли уруғлик картошка етиштиришни 2018-2022 йилларда ривожлантириш” тўғрисида 2018 йил 7 майдаги №03/1-638 сонли чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.
Картошка етиштирувчилар Уюшмаси фаолиятини асосий йўналишлари бу картошкачилик соҳасига илмий натижаларни, юқори ҳосилли навларни, замонавий етиштириш технологияларини жорий қилиш, хорижий илмий-тадқиқот институтлари ва халқаро ташқилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда бу йўналишда картошкачиликка ихтисослашган фермерларни доимий равишда малакасини ошириб бориш ишларини ташкиллаштиради. Бундан ташқари, республикада уруғлик ва истеъмол картошка ишлаб чиқариш прогноз ҳажмлари тўғрисида таклифлар тайёрлаш, картошка уруғчилиги билан шуғулланувчи ташкилотлар ва уруғчилик фермер хўжаликлари ишини мувофиклаштиришдир. Картошка етиштирувчилар Уюшмаси уруғчилик ва истеъмол картошкасини етиштириш учун зарур булган молиявий, ёқилғи-энергетика, сув ва ер ресурслари ҳамда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш масалаларида кўмаклашиш билан Уюшма аъзоларининг барча фаолият турларида ишбилармонлик алоқалари ва ҳамкорликни ўрнатишга қаратилган ахборот инфратузилмасини яратиш ва кенг кўламдаги консалтинг хизматларини кўрсатишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Республикада уруғлик картошка етиштиришни ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Китоб туманлари, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани, Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ва Фарғона вилоятининг Сўх туманлари уруғлик картошкани етиштиришга ихтисослаштирилди.
Бугунги кунда Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Жиззаҳ, Тошкент ва Фарғона вилоятларида картошкачилик марказлари ташкил этилди.
Картошка етиштирувчилар Уюшмаси картошка етиштиришга ихтисослашган фермер ҳўжаликлари билан ҳамкорликда маҳаллий ҳокимият органлари, маҳаллий ва хориж олимлари ва мутахассислари билан биргаликда илмий-амалий семинарлар ўтказилмоқда, илғор маҳаллий ва хорижий картошка етиштирувчилар тажрибаларини жорий қилиниб, улар ҳамкорлигида биотехнологик in-vitro лабораториялар қурилмоқда, тежамкор агротехнологиялар, замонавий сув суғориш усуллари жорий этилмоқда. Фермерларни малакасини ошириб бориш билан камчиликларни бартараф этиш ва бошқа кўп тадбирлар ташкил этилмоқда. Республикамизни сифатли ва серҳосил навлари билан таъминлаш борасида фаолият юритилмоқда.
Картошка етиштирувчилар Уюшмаси илмий тадқиқот институтлари ва олий ўкув юртлари билан кенг ишлар олиб бормоқда, республикамизни иқлим шароитига мос келадиган янги ишланмалар ва замонавий технологияларни картошкачиликка жорий этиш масаласида фаолият юритмоқда. Уюшма республикамизда картошкачиликни ривожлантириш учун халқаро ташкилотлар ва картошкачилик марказлари билан алоқаларни йўлга қўймоқда.
КАРТОШКАЧИЛИК МАРКАЗЛАРИ КАРТАСИ