26.04.2019
2019 йил 26 апрел куни Халқаро Пресс-клубида “Қишлоқ хўжалиги-2019: мавсумнинг кутилмаган синовлари давридаги муҳим вазифалар, чора тадбирлар ва замонавий ёндашувлар таҳлили” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси ва бир қатор идоралар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари иштирокида мавзу чуқур тахлил этилди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигида мавжуд муаммо ва вазифалар, ҳамда кутилмаган об-ҳавонинг деҳкончилик маҳсулотларининг тан нархига таъсири, фермер ва деҳкон хўжаликларини манфаатини кўзлаб ва даромадини кескин пасайишини олдини олиш ва бошқа масалалар кенг муҳокама қилинди.
Жумладан, Ҳукуматимизнинг 2019 йил 23 апрелда картошкани экспорт қилиш бўйича белгиланган топшириғи ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Жорий йилда Сурхондарё вилоятида жами 10,7 минг гектар майдонларга эртанги картошка экилиб, картошка ялпи кавлаш мавсуми бошланган ва жорий йилнинг 30 майига қадар тўлиқ йиғиб олинади. Ялпи ҳосил ҳажми 270 минг тонна атрофида кутилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан жорий йил май ойининг 1 - 2 ўн кунлигида эртанги картошкани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш ва сифатли қадоқлаб, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган белгиси қўйилган тарзда, экспорт қилишга таклиф киритилди. Аҳолини истеъмол картошка билан таъминлаш ва истеъмолдан 100 минг тонна ортиқча қисми четга экспорт қилишга рухсат берилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси биргаликида республикада фаолият юритаётган экспортёр корхоналарни жалб қилган холда картошкани хорижий давлатларга уюшқоқлик билан экспорт қилиш чоралари белгилаб олинди.
КАРТОШКАЧИЛИК МАРКАЗЛАРИ КАРТАСИ