Телефон рақами

(71) 258-86-05

Электрон почта:

info@kartoshka.uz





Янгиликлар

18.10.2019

      2019 йил 16 октябрь куни Фарғона водийсида картошка етиштиришни ривожлантириш лойиҳаси натижалари ва эришган ютуқларини намойиш қилиш мақсадида “картошка етиштириш истиқболлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда молиялаштирилаётган ва Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) бошчилигидаги консорциум томонидан амалга оширилаётган “Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш лойиҳаси” ташаббуси билан ташкил этилди. Француз эксперти Мишель Мале, картошка етиштириш борасида ўттиз йиллик тажрибага эга малакали мутахассис, Фарғона водийсида олиб борилган изланишлари акс эттирилган картошка етиштириш, кўпайтириш ва сақлаш мавзусига бағишланган ўзбек тилидаги китобини тақдим этди. Ушбу китоб амалий қўлланма бўлиб, асосан фермерлар ва талабалар учун муҳим аҳамиятга эга.
      Ушбу тадбир консорциум аъзоси ADECIA (Франциянинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш соҳасини такомиллаштиришга кўмаклашиши ҳалқаро ҳамкорлик лойиҳаси) ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган мақсад, Фарғона водийсида лойиҳа томонидан картошка етиштириш йўналиши бўйича олиб борилган ишлар натижаси ҳусусида маълумот бериш. Тадбирда қатор ҳукумат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашишди яъни, Республика Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Франция қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Франциянинг Россия Федерациясидаги қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича элчиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Европа Иттифоқи коммиссиясининг техникавий ёрдамини мувофиқлаштириш бюроси (УзБюроКЕС), сабзавотчилик ва картошкачилик Республика илмий-тадқиқот институти Андижон тажриба станцияси, Тошкент давлат қишлоқ хўжалиги институти Андижон филиали ўқитувчи ва талабалалари, Agrover компанияси, Андижон вилояти хокимияти ва бошқалар шулар жумласидандир.
      Семинарни Франция қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги вакили очиб берди, шундан сўнг “Иннавацион агро сервис” ишлаб чиқариш кооперативи рахбари ушбу кооператив очилганидан буён, шу кунгача бажарилган ишлар тўғрисида тадбир иштирокчиларига маьлумотлар бериб ўтди ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишларга хам тўхталиб ўтилди. Семинарни асосий қисмида 200 дан ортиқ лойиха иштирокчиси ҳалқаро эксперт Мишел Мале (Франция) сўзга чиқиб Ўзбекистонда бажарган ишлари тўғрисида маьлумотлар бериб ўтди.
      Тадбир қатнашчилари 2018 йил лойиҳа доирасида барпо этилган ва "Innovatsion Agro Servis" ишлаб чиқариш кооперативи бошқарувига берилган совутгичли омборхонага ҳам ташриф буюришди. Совуқхона 100 тонна картошка уруғини сақлашга мўлжалланган ва картошка етиштирувчи фермерлар ва таморқа эгаларини уруғ билан таъминлашга ҳизмат қилади. Бундан ташқари, яқин кунларда лойиҳа доирасида айни шу ҳудудда картошка чипслари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш белгиланган.
      Тадбир якунида Франция картошка уруғчилигини Ўзбекистонда ривожлантириш ҳамкорлиги бўйича хулосалар қилинди ва ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон картошкачилигини ривожланишида мухим омил бўлиб хизмат қилиши такидлаб ўтилди.
   


Боғланиш

Телефон: (+ 99871) 258-86-05

E-mail info@kartoshka.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани Саноат ҳудуди, Сўғдиёна кўчаси 50 уй, индекс 100209

Обуна бўлинг

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг: