25.07.2019
Жорий йил мавсумини самарали ташкил этиш ва юқори хосилдорликка эришиш мақсадида четдан олиб келинаётган уруғлик картошканинг нав хусусиятларидан келиб чиқиб, фермер хўжаликларига унинг агротехникаси ва агрохимияси бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар бериш зарурати туғилди.
Шу муносабат билан “Картошка етиштирувчилар уюшмаси” томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги, “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” МЧЖ ва “SOLANUZ” МЧЖ билан биргаликда жорий йилнинг 25 июл куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Қора-сув” массивида жойлашган ҳудудда “Очиқ дала” амалий семинари ташкил этилди.
Семинарда Республика бўйича вилоят ва туман хокимларининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий Картошкачилик марказлари директорлари, картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бошқа қизиқиш билдирган қишлоқ хўжалиги ҳодимлари иштирок этдилар.
Семинарни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Мева ва сабзавотчилик бўлими бошлиғи” З.Ортиқов кириш сўзи билан очиб берди.
Семинарда фермер хўжаликларига картошка экиш технологияси бўйича тавсияномалар, уруғлик навлари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича кимёвий воситалар тўғрисида маълумотномалар тарқатилиб, картошка экиш жараёни амалда намоён этилди. Бундан ташқари ерни тайёрлаш, ишлов бериш, ҳосилни йиғиштириб олишда ишлатиладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, картошка етиштиришда зараркунанда ва касалликларга қарши қўлланилувчи кимёвий воситалар ҳамда “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” МЧЖ омборларида заҳира қилинган юқори ҳосилдорликга эга уруғлик картошка навлари кўргазмаси ташкил этилди.
Семинар давомида “SOLANUZ” МЧЖнинг картошкани қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дегустацияси ташкил қилинди. Ушбу “Очиқ дала” амалий семинари Республикамиз картошка етиштирувчилари томонидан фойдали амалий тадбир сифатида манзур бўлди ҳамда оммавий ахборот воситаларида қизғин ёритилди.
КАРТОШКАЧИЛИК МАРКАЗЛАРИ КАРТАСИ