13.08.2019
Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ваколатхонаси маълумотига кўра Европа Иттифоқи билан биргаликда молиялаштириладиган "Ўзбекистонда қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда картошкачиликни ривожлантириш йўналишида қатор тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.
Шундан келиб чиқиб жорий йилнинг 26 август куни навбатдаги тренинг доирасида ҳалқаро эксперт Мишел Мале (Франция) томонидан картошкачилик соҳасига қизиққан барча шахслар учун "Картошка етиштириш бўйича Франция тажрибаси" мавзусида бир кунлик семинар ташкил этилади.
Шу муносабат билан барча картошка етиштирувчи фермер ҳўжаликларининг манфаатдор вакилларини семинарда иштирок этишга Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) таклиф этади. Ушбу тадбирда иштирок этиш бепул.
“Картошка етиштиришда Франция тажрибаси” мавзусидаги семинар-тренинг хақида маълумот
Тадбир ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳри, Ёшлар Иттифоқи биноси
Манзил: Тошкент шаҳри, А.Навои кўчаси 11
Сана: 2019 йил 26 август
Вақти: 10:00 дан 14:00 гача
Тадбир жадвали
09:30-10:00 рўйхатга олиш
10:00-12:00 биринчи қисм
12:00-12:30 кофе-брейк
12:30-14:00 иккинчи қисм
Спикер хақида маълумот:
Мишель Мале
Агроном-муҳандис, картошка етиштириш бўйича фитопатолог. Жазоир, Андорра, Белгия, Испания, Италия, Мали, Марокаш ва Ўзбекистонда кўплаб лойиҳалар иштирокчиси. Картошкачилик соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга.
Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар берилади.
Семинарда иштирок этиш бепул ва олдиндан рўйхатга олиш бўйича қатъий тартиб ўрнатилган.
КАРТОШКАЧИЛИК МАРКАЗЛАРИ КАРТАСИ