Телефон рақами

(71) 258-86-05

Электрон почта:

info@kartoshka.uz





Янгиликлар

26.04.2019

   Республика аҳолисини истеьмол картошкаси билан кафолатли таьминлаш ва ички бозорда нархларни барқарор сақлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29-мартдаги 259-сонли қарорига асосан жорий йилда 78708 гектар фермер хўжаликлари ер майдонларига картошка экилиши белгиланди, шундан 34039 гектар майдонга асосий ва 44669 гектар такрорий майдонларга картошка екиш режалаштирилган, бундан ташқари деҳқон ва аҳоли томорқа ер майдони эгалари томонидан асосий ер майдонга 47 минг гектар картошка экилиши кўзда тутилмоқда.
   Бу йилги прогноз бўйича жорий йилда асосий майдонлардан 701471 тонна, такрорийдан 789189 тонна хамда дехқон ва ахоли томорқаларидан 1.057 минг тонна жами 2.548 минг тонна картошка ҳосили олиш кутилмоқда.
   Мамлакатимизда тиббий меьёрлар бўйича аҳоли жон бошига 1 йилда 66 кг картошка истеьмол қилинса, умумий йиллик картошка талаби 2.2 млн тоннани ташкил этади.
   Ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз аҳолисини сифатли истеьмол картошкаси билан таьминлаш ва ички бозорларда картошка нархининг кескин пасайиб кетиши олдини олиш мақсадида экспортга рухсат берилди.
   Жорий йилда Сурхондарё вилоятида жами 10.7 минг гектар майдонларга, жумладан фермер хўжаликлари томонидан 1.3 минг гектарга ва 9.4 минг гектар дехқон ва аҳоли томорқаларига эртанги картошка экилган.
   Бугунги кунда вилоятда эртанги картошка хосилини йиғиштириб олиш мавсуми бошланган. Ҳисоб китобларга кўра, 1 гектардан ўртача 22.25 тонна ҳосил олинмоқда ва ялпи ҳосил ҳажми 270 минг тонна атрофида бўлиши кутилмоқда. Ушбу ҳосилнинг 100 минг тоннасини чет давлатларга экспорт қилиниши белгиланди.
  Ушбу масалада Ўзбекистон “Картошка етиштирувчилар уюшмаси“ Россия Федерациясининг “Картошкачилик Иттифоқи” ва Қозоғистон Республикасининг “Картошка ва сабзавот етиштирувчилар Иттифоқи” билан музокоралар олиб борилмоқда. Музокоралар натижасида Ўзбекистоннинг эртанги картошкасини ушбу давлатларга экспорт қилиш бўйича маьлум келишувга эришилди.
 Юқоридагиларни инобатга олиб, Картошка етиштирувчилар уюшмаси республикамизда фаолият юритаётган экспортёр корхоналарни ҳамкорликка таклиф этади.
          Мурожаат учун тел: 71/258-86-05


Боғланиш

Телефон: (+ 99871) 258-86-05

E-mail info@kartoshka.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани Саноат ҳудуди, Сўғдиёна кўчаси 50 уй, индекс 100209

Обуна бўлинг

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг: