04.04.2020
Аграр соҳада таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишда кластер усулини ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш занжирини яратиш, юқори қўшилган қийматга эга экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Agrover» МЧЖнинг Тошкент вилояти ҳудудида «Bo’stonliq kartoshkachilik markazi» МЧЖ, «Solanuz» МЧЖ, «Agrover-urug’chilik» МЧЖ, «Vernatural» МЧЖ ва «Sof tabiat agro» МЧЖ негизида истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластерини (кейинги ўринларда Агрокластер деб аталади) ташкил этиш ва унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
уруғлик картошка етиштириш, шу жумладан, уни вируссиз in vitro технологияси асосида кўпайтириш;
илмий асосланган алмашлаб экиш тизимида қўлланиладиган дуккакли, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштириш;
маҳаллий ва хорижий селекция ҳамда биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;
уруғчилик бўйича маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, уруғликларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологиялар, шу жумладан, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш.
2. Истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластери таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан 2020 — 2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати ва прогноз кўрсаткичлари иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда «Bo’stonliq kartoshkachilik markazi» МЧЖга Бўстонлиқ туманида фойдаланилмаётган, захирадаги ерлар ҳисобидан ягона ҳудудийлик тамойили бўйича жами 1400 гектар, шу жумладан, «Poytaxt Agro» давлат унитар корхонасига фойдаланишга берилган ер участкалари ҳисобидан 146 гектар суғориладиган ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига олиб, 50 йилгача бўлган, бироқ ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилишини;
инвестициялар киритиш ва янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан «Solanuz» МЧЖга Ўртачирчиқ туманидан замонавий машина-трактор парки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, қадоқлаш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича логистика марказлари қуриш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган паст балл бонитетли ер майдонлари ажратилишини;
Агрокластер таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда, ажратилган ер участкаларидан оқилона фойдаланилмаганда ёхуд тупроқ унумдорлигининг пасайишига, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларининг пайдо бўлишига ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланилганда ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ бекор қилинишини таъминласин.
4. Белгилансинки:
уруғлик картошкани сертификатлаш бўйича тарифлар барча жисмоний ва юридик шахсларга ҳар бир тоннаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизини ташкил этади;
Агрокластер таркибига кирувчи ташкилотлар ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш бўйича мустақил қарор қабул қилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга сарфланаётган давлат харажатларининг самарадорлигини ошириш мақсадида бюджет маблағлари олувчилар учун (мактаб ва мактабгача таълим муассасалари бундан мустасно) тасдиқланган овқатланиш меъёрларида назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотларига ўриндош сифатида қуруқ картошка пюресини киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Тадбиркорлик субъектлари томонидан республикада ишлаб чиқарилган қуруқ картошка пюреси (ТИФ ТН коди 1105200000) экспортини амалга оширишга рухсат берилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
1. «Agrover» МЧЖ бошқарувчи ташкилот ҳисобланиб, муассислар қарорига кўра, инвестиция лойиҳалари прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
2. Инвестиция лойиҳаларининг якуний параметрлари техник-иқтисодий асослашни ёки бизнес-режаларни ишлаб чиқиш натижаларига кўра белгиланади.
3. Чет эл инвесторлари томонидан манфаатдорлик билдирилмаган ҳолда, «Agrover» МЧЖ бошқарувчи ташкилоти муассислари қарорига кўра, лойиҳа бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/193/0392-сон)
КАРТОШКАЧИЛИК МАРКАЗЛАРИ КАРТАСИ