Телефон рақами

(71) 258-86-05

Электрон почта:

info@kartoshka.uz





Янгиликлар

22.08.2019

     Туркия давлатининг “DLG FUARCILIK” компанияси таклифига биноан "Картошка етиштирувчилар уюшмаси" вакиллари жорий йилнинг 22-24 август кунлари Туркия Республикасининг Конья шахрида Туркияда биринчи маротаба ташкил этилган “Туркияда картошка куни” мавзусидаги ҳалқаро конференциясида иштирок этиб қайтишди.

     Ушбу ҳалқаро картошка кунида Туркияда картошка етиштириш технологиялари, картошкачиликда зарур бўлган агротехникалар ва картошкани етиштиришда зараркунанда ҳашоратларга қарши кураш чоралари тўғрисида кўргазмалари бўлиб ўтди. Тадбир давомида Россия, Эрон, Туркия, Германия ва бошқа картошкачилиги ривожланган давлатлар мутахассислари сўзга чиқишди. Картошка жаҳонда иккинчи нон эканлиги тўғрисида маьлумотлар берилди.

     Бундан ташқари "Картошка етиштирувчилар уюшмаси" раис ўринбосари Ғ.Абдувохидов Туркия давлати билан хамкорликда картошка етиштиришда ўзаро икки қардош давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги ва “Догасит” компанияси билан келишиб олишди.

     Ҳалқаро конференциясида чет эл картошка етиштирувчи корхона ходимлари билан Ўзбекистон вакиллари ўртасида картошка етиштириш агротехникаси, зараркунандаларга қарши курашиш чоралари тўғрисида фикр алмашилди.


Боғланиш

Телефон: (+ 99871) 258-86-05

E-mail info@kartoshka.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани Саноат ҳудуди, Сўғдиёна кўчаси 50 уй, индекс 100209

Обуна бўлинг

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг: