Телефон рақами

(71) 258-86-05

Электрон почта:

info@kartoshka.uz





Эълонлар

   Картошка етиштирувчилар уюшмаси қишлоқ хўжалиги компаниялари ва фермер хўжаликларини 2019 йил 12-13 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган конференцияга таклиф этади.
   “Ўзбекистон Agrotex Expo 2019/ AgroExpo 2019 Uzbekistan” кўргазмаси доирасида Германия қишлоқ хўжалиги жамияти (DLG e.V.) Германия экспертлари иштирокида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатининг энг долзарб мавзуларига бағишланган халқаро конференцияни ташкил этмоқда. Конференцияни асосий мавзуси – “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, озиқ-овқат хавфсизлиги, Европа Иттифоқига импорт нормалари, “Ўзбекистонга ишлаб чиқарилган” бренд остида маҳсулотларни хорижга чиқариш, Сут саноати – Генетика – Ем ишлаб чиқариш ҳамда Картошкачилик” ҳисобланади. Тадбир Германиянинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги Федерал вазирлиги кўмагида 2019 йил 12-13 июнь кунлари МКК АЖ “Ўзэкспомарказ” мажлислар залида бўлиб ўтади. Кириш бепул.
   Батафсил маълумот: http://agroexpouzbekistan.com/vistavka/conference/ сайтида.

10.05.2019

Юклаб олиш


Картошка етиштирувчилар уюшмасининг 2019 йил апрель ойида Уюшма таркибига кирувчи вилоятлардаги Картошкачилик марказларида ўтказилиши режалаштирилаётган сайёр қабуллар графиги


28.03.2019

Юклаб олиш


Картошка етиштирувчилар Уюшмаси томонидан «Ҳудудий картошка марказлари ҳақида тартиб» лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур тартиб лойиҳаси Уюшма тизимига кирувчи худудий картошка марказлари фаолият тартибини тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Республикада уруғлик картошка етиштиришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3558-сонли қарорини ижросини таъминлашга хизмат қилади.
Шу муносабат билан «Ҳудудий картошка марказлари ҳақида тартиб» лойиҳасини мунозара учун тақдим этилмоқда.
Лойиҳани кўриб чиқиб, таклифларингиз ва фикрларингизни билдиришингизни сўраймиз ва ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Бизнинг электрон манзилимиз jahon.u@kartoshka.uz

Юклаб олиш


«Уруғлик картошка етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликларни танлаб олиш бўйича тартиб» лойиҳаси Картошка етиштирувчилар Уюшмаси томонидан ишлаб чиқилди.
Мазкур Тартиб уруғлик картошка етиштиришга ихтисослашган туманларда уруғлик картошка етиштирадиган ер майдонларини аниқлаш мақсадида тузилган. Жумладан, уруғлик картошка етиштиришга ихтисослашган хўжаликларни ташкил этиш, шунингдек мавжуд хўжаликларни қайта ихтисослаштиришдир. Уруғлик картошка етиштирувчиларни танлаш икки босқичдан иборат бўлиб, фермер хўжаликлари лойиҳа иловасида келтирилган бўйича танлаб олинади.
Шунга кўра, «Уруғлик картошка етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликларни танлаб олиш бўйича тартиб» лойихасини мунозара учун тақдим этилмоқда.
Лойиҳани кўриб чиқиб, ўз таклифларингиз ва фикрларингизни киритишингизни сўраймиз.
Бизнинг электрон манзилимиз jahon.u@kartoshka.uz.



Юклаб олиш


Картошка етиштирувчилар Уюшмаси томонидан «Илмий амалий Кенгаш Низоми» лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Илмий амалий Кенгаш Уюшма томонидан ташкил этилиб, кенгаш фаолиятини юритишга йўнатирилган.
Илмий амалий Кенгаш таркиби илмий тадқиқот институтлар ва олий таълим муассасалари олимлари, вазирликлар ва идоралар мутаҳассислари, картошкачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари вакилларидан ташкил топкан. Кенгаш Уюшманинг консультатив органи бўлиб, картошка етиштиришнинг инновацион услубларини ишлаб чиқариш ва жорий қилишга йўналтирилган.
Шу муносабат билан «Илмий амалий Кенгаш Низоми» лойиҳаси мунозара учун тақдим этилмоқда.
Лойиҳани кўриб чиқиб, ўз таклифларингиз ва фикрларингизни билдиришингизни сўраймиз.
Бизнинг электрон манзилимиз jahon.u@kartoshka.uz.

Юклаб олиш



Боғланиш

Телефон: (+ 99871) 258-86-05

E-mail info@kartoshka.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани Саноат ҳудуди, Сўғдиёна кўчаси 50 уй, индекс 100209

Обуна бўлинг

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг: